Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Битирувчилар Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб беришади

Битирувчилар Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб беришади

Фото: «Tube.uz»

Ҳукумат қарори (490-сон, 12.06.2019 й.) билан Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, филиалда бакалавриатнинг 3 йиллик дастури бўйича юридик кадрлар тайёрланади ва олий ноюридик маълумотга эга кадрлар махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрланади.

Бакалавриатга 18 ёшдан кичик ва 25 катта бўлмаган, соғлиғи ҳолатига кўра ходим ёки ҳарбий хизматчининг мажбуриятларини бажара оладиган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган фуқаролар тест синови асосида қабул қилинади.

Битирувчилар Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб бериши лозим.

Филиалга қабул 15 июндан 15 июлгача амалга оширилади.

Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
  • имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат агар мавжуд бўлса;
  • таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат;
  • ҳарбий гувоҳнома;
  • доимий прописка бўйича тиббий маълумотнома;
  • 6 та 3,5х4,5 см фотосурат;
  • судланган ёки судланмаганлик бўйича маълумотнома.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун талабгорлар ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони номига билдирги билан мурожаат қилади.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун суҳбат ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг