Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Амити университети ташкил этилди

Тошкентда Амити университети ташкил этилди

Фото: «Franchise India»

Президентнинг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университети ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Олий таълим муассасасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.

Уни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити университетининг (Ҳиндистон) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг