Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИҚХММИда машинасоз-ихтирочилар танлови ўтказилди

 ТИҚХММИда машинасоз-ихтирочилар танлови ўтказилди

Фото: ТИҚХММИ матбуот хизмати

Илм-фаннинг ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқлиги тараққиётнинг асосий мезони. Бунинг учун инновацион ихтиролар ва инвестицион фаолият муҳим роль ўйнайди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзовнинг хабар беришича, жорий йилнинг 27 август куни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамкорлигида институтнинг конференциялар залида «Энг етук машинасозлар»  викторина кўрик-танлови ўтказилди.

Фото: ТИҚХММИ матбуот хизмати

Тадбир қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида буюртмачи талабларига жавоб берадиган иқтидорли, қобилиятли мутахассисларни танлаш, уларни маҳоратини ошириш ҳамда профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларнинг янги қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш жараёнларида қатнашиш, талабаларга таълим олиш билан бир вақтда ишлаш имкониятларини яратиб бериш мақсадида ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг