Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижда ўқишни истовчилар учун таълим кўргазмаси ўтказилмоқда

Хорижда ўқишни истовчилар учун таълим кўргазмаси ўтказилмоқда

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда «EDU-EXPO» МЧЖ компанияси ҳамкорлигида «Ёшлар ижод саройи»да таълим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада Малайзия, Хитой, Австралия, Буюк Британия, Германия, АҚШ, Канада ва бошқа бир қатор хорижий давлатларининг 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари, Тошкент шаҳрида жойлашган халқаро университетларнинг филиаллари ва ўқув марказлари  иштирок этмоқда.

«EDU-EXPO» МЧЖ компанияси  халқаро бўлим менеджери Насиба Раупованинг айтишича, мазкур кўргазмада ёшлар  ўзига  муносиб университетларни топиш билан бирга олий таълим муассасаларининг вакиллари билан тўғридан-тўғри суҳбатлашиш имкониятига эга бўлмоқда. Кўргазмада топ мингталикка кирган нуфузли университетлар қатнашяпти. 

Ҳозирда ёшларнинг кўпчилиги бизнес, инженерлик соҳасида ўқишни хоҳлайди. Кўргазмада қатнашаётган таълим муассасаларининг деярли барчасида мазкур йўналишлар бор. Масалан, Швейцариянинг «Geneva business school» таълим муассасасига IELTS  даражаси 6,5 бўлган, тестлардан муваффақиятли ўтган ёшлар  ўқишга кириши мумкин.

Эндиликда мазкур таълим кўргазмаси йилда икки маротаба анъанавий равишда ўтказиб борилади.

Эслатиб, ўтамиз мазкур кўргазма эртага «Ёшлар ижод саройи»да фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, кўргазма 17 март куни Самарқанд шаҳрида ҳам ўтказилади.

Гўзал Охунова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг