Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Амити университетига кириш имтиҳонларида сунъий интеллектдан фойдаланилди

Тошкентдаги Амити университетига кириш имтиҳонларида сунъий интеллектдан фойдаланилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳридаги Амити университетида биринчи босқич имтиҳонлари ўтказилди. Имтиҳонлар махсус онлайн форматда ўтказилиб, унда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланилди. Ушбу тизим Ўзбекистонда биринчи маротаба ишлатилган ноёб жараён бўлди.


Тизим имтиҳон пайтида номзодларнинг юзларини, овозларини ва ҳаракатларини таҳлил қила олади ҳамда абитуриентлар имтиҳон жараёнида тестдан ўтиш учун бошқа ахборот ресурсларидан фойдалана олмайдилар. Бу эса имтиҳоннинг ҳаққоний ўтишини таъминлаб беради.

Имтиҳон давомида абитуриентлар хатти-ҳаракатлари махсус платформа орқали Ҳиндистон томондан бириктирилган 56 нафар профессор томонидан назорат қилинди.

Қайд этилишича, навбатдаги имтиҳонлар 18 ва 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг