Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина: ўқитувчи бўлишни истовчилар жуда оз

Украина: ўқитувчи бўлишни истовчилар жуда оз

Фото: «Zarplatyinfo.ru»

«Regnum» ахборот агентлиги ёзишича, Украина педагогига олий ўқув юртларида физика, кимё, математика ва информатика мутахассисликлари бўйича ўқишни истовчи талабалар топилмаяпти. Бу ҳақда Украина таълим ва фан вазирлиги директорати директори Олег Шаров «Зеркало недели»га маълум қилган.

Ўтган кириш имтиҳонларида бюджет ўринларининг ярми ҳам тўлмади, таълим муассасалари давлат буюртмасини бажара олмайди, дея таъкидлади эксперт.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 3 сентябрь куни Украина таълим вазири Лилия Гриневич ўқитувчилар 2019 йилда маошлари ошишига умид қилишмаса ҳам бўлади, деганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг