Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Университетлар рейтинги. Яна бир агентлик билан ҳамкорлик қилинади

Университетлар рейтинги. Яна бир агентлик билан ҳамкорлик қилинади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида THE (Times Higher Education) халқаро рейтинг агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Егор Яблоков билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг келгусида дунё университетлари рейтинги рўйхатига киришига кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди.

THE (Times Higher Education) халқаро рейтинг агентлиги  2004 йилдан бери дунё университетлари рейтинги билан шуғулланиб келади, унинг асосий ҳамкорлари — Thomson Reuters етакчи халқаро ахборот агентлиги ва Elsevier йирик илмий нашриёт компанияси ҳисобланади. Яъни THE агентлиги асосан Thomson Reuters маълумотларига таянган ҳолда дунёнинг 400 та энг илғор университетлари рейтингини тузади ва ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида рейтингни янгилаб туради.

THE (Times Higher Education) халқаро рейтинг агентлиги методологиясининг ўзига хослиги шундаки, танланган индикаторлар текшириш учун жуда қулай ва осон бўлиб, мавҳум ҳолатлар учрамайди. Бу бўйича қуйидаги 13 та индикаторлардан фойдаланилади:

  • Хорижий талабалар улуши — 2,5 фоиз;
  • Хорижий профессор-ўқитувчилар улуши — 2,5 фоиз;
  • Web of science базасида хорижлик ҳаммуаллифлар билан чиқарилган мақолалар — 2,5 фоиз;
  • Илмий тадқиқотлар савияси бўйича ўтказиладиган сўров натижаси — 18 фоиз;
  • Илмий фаолиятдан олинган даромад — 6 фоиз;
  • Битта профессор-ўқитувчига Web of science базасида тўғри келадиган мақолалар сони — 6 фоиз;
  • Иқтибослар даражаси — 30 фоиз;
  • Иқтисодиётнинг реал секторидан олинган даромадлар — 2,5 фоиз;
  • Таълим сифати бўйича ўтказиладиган сўров натижаси — 15 фоиз;
  • Профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати — 4,5 фоиз;
  • Илмий даражали профессор-ўқитувчиларнинг илмий даражаси йўқ ўқитувчиларга нисбати — 2,25 фоиз;
  • Ҳисоб йилида илмий даража олганлар сони — 6 фоиз;
  • Йил якунида университетнинг жами даромадлари — 2,25 фоиз.

Учрашувда Давлат инспекцияси THE (Times Higher Education) халқаро рейтинг агентлиги билан келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик йўналишларини келишиб олди. Хусусан, Ўзбекистон миллий рейтинг тизими методологиясини THE билан ҳамкорликда такомиллаштириш, THE агентлиги томонидан ҳар йили ўтказиладиган саммит аъзолигига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини қўшиш, миллий олий таълим муассасаларини THE методологияси асосида тайёрлаш бўйича консалтинг хизматини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик олиб бориладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг