Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими муассасалари фақат ХТВга бўйсунади

Халқ таълими муассасалари фақат ХТВга бўйсунади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Президентнинг «Халқ таълими тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокама қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳужжатда юқори тоифали мутахассислар учун халқ таълими муассасалари жозибадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш назарда тутилган.  Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, халқ таълими муассасаларининг барчаси фақат Халқ таълими вазирлигига бўйсунишини белгилайдиган тартибни жорий этиш таклиф этилмоқда. Халқ таълими вазирига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан келишувсиз Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, вилоят халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарларини, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқларини, шунингдек Вазирликка бўйсунадиган бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда.  

Халқ таълими тизими муассасаларида текширувлар ўтказиш регламенти ва жадвалларини ишлаб чиқиш кўзланган. Барча текширув органлари тегишли ҳудудлардаги халқ таълими муассасалари, шунингдек уларнинг ходимлари ва педагоглар фаолияти рухсатсиз текширилишини ташкил этганлиги учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа назорат органлари раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.

Таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга нисбатан илк бор содир этган қонунбузарликлари учун молиявий жарималар қўллашга уч йиллик тақиқни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқилди. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари даражасини уларнинг малакасини белгиловчи асосий мезон этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг