Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди

Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди

Фото:«Xabar.uz»

Мамлакатда эпидемиологик ҳолат ўзгариши ортидан умумтаълим мактабларида ўқиётган ўқувчилар ота-оналарида таълимнинг давоми бўйича турли саволлар вужудга келмоқда. 
 
Шу сабабли Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов от-оналарга мурожаат билан чиқди. 
 
«29 март кунидан бошлаб, 4-чорак дарслари бошланиши муносабати билан, ота-оналардан коронавирус инфекциясининг кўпайиши шароитида, мактабларнинг масофавий таълим шаклига ўтказилиши бўйича кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
 
Шу ўринда, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилган, яъни фарзандини мактабга юбориб анъанавий таълим олиши ёки уйдан бепул телевизион «Онлайн мактаб» каналлари орқали масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади.
 
Эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган»,- дейилади мурожаатда.
 
Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси кўпайиши ортидан Тошкентдаги учта туманда ўқиш онлайн шаклга ўтказилганди. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг