Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ таълими вазири Қашқадарё мактабларини шахсан ўрганмоқда

Халқ таълими вазири Қашқадарё мактабларини шахсан ўрганмоқда

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёда ўрганишда бўлиб турибди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

Дастлаб ишчи гуруҳ янги ташкил этилган Кўкдала туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлими учун тайёрланган бино ҳамда 112-мактаб ва унинг янги қурилган филиалида бўлди.

Вилоят халқ таълими бошқармасига қисқа муддатда Кўкдала туман халқ таълими бўлимига малакали кадрларни жалб этиш, ходимлар учун барча шароитларни яратиш кўрсатмаси берилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан янги барпо этилган 220 ўринли 112-мактаб филиалида қурилиш ва жиҳозлашни ниҳоясига етказган ҳолда янги ўқув йилида алоҳида мактаб сифатида фаолиятини йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Янги ташкил этилган Кўкдала туманида 96 та мактаб фаолият юритади ва уларда 41 минг нафар ўқувчи таълим олади.

Айтилишича, шу йилда Кўкдалада Инвестиция дастуридан ташқари 1 та 330 ўринли янги мактаб, 4 та мактабга қўшимча ўқув биноси қурилади ҳамда 4 та мактаб филиали реконструкция қилиниб, замонавий қиёфага келтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг