Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирлиги дарсликларнинг жойларга кеч бориш сабабини аниқлади

Халқ таълими вазирлиги дарсликларнинг жойларга кеч бориш сабабини аниқлади

Фото: «Xabar.uz»

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2018-2019 ўқув йилида 1-11-синфларга мўлжалланган дарсликларнинг электрон шакллари www.eduportal.uz ахборот-таълим порталига жойлаштирилди.

Дарслик муаллифлари мутахассисларнинг фикрларини билиши ва келгусида дарсликларни такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида, ушбу порталда босқичма-босқич ҳар бир дарслик бўйича шарҳ бериш имконияти берилади.

Шу билан бирга, дарсликларни тайёрлаш ва жойларга етказиш билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилганда, бир қатор муаммолар аниқланган, жумладан:

1. Дарсликларнинг нашр этиш жараёни нотўғри режалаштирилиши ва жойларга етказиб бериш муддатларининг қисқалиги уларнинг сифатига ва ўз вақтида етказилишига салбий таъсир кўрсатган.

2. Муаллифлар билан ишлаш ва оригинал дарсликларни тайёрлашдаги қийинчиликлар.

3. Дарсликларни муддатида чоп этилмагани туфайли нашриётлар билан шартнома муддатларининг узайтирилиши.

4. Логистика муаммолари.

Шу муносабат билан, ўтган ўқув йилининг бошига қадар дарсликларнинг умумий сонидан 47 фоизи етказилган, қолган қисми эса бутун ўқув йили давомида (май ойига қадар) етказиб берилган.

Ўтган давр мобайнида халқ таълими вазирлигининг мутахассислари дарсликларнинг белгиланган муддатда жойларга, жумладан, чекка ҳудудларга етказиб беришни оптималлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар рўйхатини ишлаб чиқдилар. Амалга оширилган ишлар натижасида, муҳим ютуқларга эришилди. Бугунги кунда дарсликларнинг 94 фоизи таълим муассасаларига топширилди. Мактаблардаги режалаштирилган ўқувчилар сони ва ҳақиқий ўқувчилар сонидаги фарқ туфайли, ҳозирги кунда баъзи бир дарсликларнинг мактаблардан мактабларга йўналтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар куни вазирлик мутахассислари юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларни бартараф этиш бўйича иш олиб боришмоқда. Шу муносабат билан, дарсликларнинг етишмаслиги ҳолатлари юзага келганда, вақтинча уларнинг электрон шаклидан фойдаланиш сўрамоқда. Шунингдек, уларнинг электрон шаклидан чоп этиш ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг