Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ХТВ раҳбарияти «Microsoft» делегацияси билан учрашди

ХТВ раҳбарияти «Microsoft» делегацияси билан учрашди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Microsoft» корпорацияси делегацияси билан музокара ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда «Microsoft» компаниясидан Марказий ва Шарқий Европадаги «Microsoft» таълими тармоғи билан ишлаш раҳбари Теодора Варбанова, «Microsoft» таълими тармоғи билан ишлаш раҳбари Нурлан Жонибек ва компаниянинг Марказий Осиёдаги раҳбари Олег Кузмин иштирок этди.

Музокаралар давомида ХТВ ва «Microsoft» ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилгани маълум қилинди.

Жумладан, ёшларнинг ахборот технологиялари соҳаси бўйича билимларини оширишга қаратилган «IT-nation» лойиҳасида иштирок этиши муҳокама этилди.

«Microsoft» вакиллари томонидан мактабларда «Imagine Academy» дастурини жорий этиш таклифи берилди. Мазкур дастур ахборот технологияларига оид турли ўқув дастурларини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг