Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгилик! Энди боғча қандай ишлаши лозимлигини ота-оналар белгилайди

Янгилик! Энди боғча қандай ишлаши лозимлигини ота-оналар белгилайди

2018 йил 3 декабрда МТМнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги Низом тасдиқланди. Унга кўра, Мактабгача таълим тизими тарихида илк маротаба ота-оналар ва жамоат тузилмалари МТМ бошқаруви бўйича ваколатга эга бўлдилар.

Вазирлик матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Кузатув кенгаши фаолияти ота-оналарни ўқув-тарбия жараёнларига жалб этиб, мактабгача таълим муассасаси бошқаруви механизми шаффофлигини таъминлайди.

«Кузатув кенгашлари МТМ бошқаруви тизимини тубдан ўзгартиради. Агар илгари мудиралар мактабгача таълим ҳудудий бўлимлари олдида ҳисоб берган бўлсалар, эндиликда улар ўз ҳаракатлари учун ота-оналар олдида жавобгар бўладилар. Янги Низомга кўра мудиралар якка тартибда қарор қабул қила олмайдилар ва нопок раҳбарлар маблағларни ўзбошимчалик билан сарфлаш имкониятидан маҳрум бўладилар. Молиявий қонунбузарлик ҳолати аниқланган тақдирда Кузатув кенгаши мудирани лавозимдан озод этиш масаласини кўтариши мумкин. Ҳурматли ота-оналар, энди айнан сиз МТМ қандай ишлаши лозимлигини белгилайсиз», — дейди МТВ бошқарма бошлиғи ўринбосари Санжар Обидов.

Кузатув кенгаши аъзолари таклиф этилган номзодлар орасидан мудирани сайлайди ва уни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритади. Молиявий ҳисобот қабул қилади (молиявий ҳолат ҳақида ҳисобот, кирим ва чиқим, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда ҳомийлар маблағлари бўйича), МТМ ходимлари фаолияти бўйича сўровлар ўтказади, устивор масалаларни белгилайди, уларнинг ижросини назорат қилади ва ҳ.к.

МТМ Кузатув кенгаши қуйидагича шакллантирилади: ҳар бир гуруҳдан 3тадан ота-оналар вакили (улар ота-оналар йиғилишида овоз бериш йўли билан сайланади), 2 педагог/тарбиячи ёрдамчиси, 1та МТМ маъмурияти вакили, 1та МТ ҳудудий бўлинмаси вакили, жамоат бирлашмалари (масалан маҳалла қўмитаси)дан 2 вакил ва ҳомийлардан вакил.

Кузатув кенгаши йиғилиши бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Нодавлат МТМларида кузатув кенгаши ташкил этилиши тавсиявий характерга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг