Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Йилнинг энг яхши мақоласи» танловида Ирригация институти талабаси ғолиб бўлди

«Йилнинг энг яхши мақоласи» танловида Ирригация институти талабаси ғолиб бўлди

Кўрик-танловлар чинакам истеъдодларни танлаш ва саралаш асносида соҳа ва илм-фаннинг тармоқларига ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир. Чинакам истеъдод соҳибларини рағбатлантириш талаби ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида талабалар, магистрлар  ва докторантлар ўртасида ўтказилган «Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» номли йилнинг энг яхши мақоласи танловида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи босқич магистранти Холиқулов Муҳаммад ғолиб бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг