Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ёш китобхон» танлови: Кеча салкам 90 минг нафар ёшлар қатнашди, бугун 15-19 ёшлилар беллашади

«Ёш китобхон» танлови: Кеча салкам 90 минг нафар ёшлар қатнашди, бугун 15-19 ёшлилар беллашади

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 12 июль куни «Ёш китобхон» танловининг саралаш босқичига бутун республикамиз бўйлаб старт берилган эди.

Кеча 20-30 ёш тоифасидагилар саралаш босқичи тест синовларидан ўтишган бўлса, бугун 15-19 ёшлилар ўз билимларини синаб кўришади.

12 июль куни ўтган танловнинг саралаш босқичида жами 87 828 нафар ёшлар иштирок этди. Танлов саралаш босқичи якунига кўра, 1128 нафар иштирокчи 86 ва ундан юқори балл олиб, танловнинг 2-босқичи яъни туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бугун бўлиб ўтаётган саралаш босиқичида ҳам иштирокчиларга тест топшириш қоидалари бўйича тушунтириш берилди. Ушбу тест синовида ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим.

Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Иштирокчилар натижалари сақлаб қолинади (электрон кўринишда ва имзоланган ҳолда қоғозда). Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

«Ёш китобхон» танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш  осқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур танлови бу йил иккинчи марта ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг