Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизда рус тилида ўқитиш сифатини оширувчи лойиҳа старт олди: Алишер Усмоновнинг мурожаати

Юртимизда рус тилида ўқитиш сифатини оширувчи лойиҳа старт олди: Алишер Усмоновнинг мурожаати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган «Зўр!» («Класс») лойиҳасини бошламоқда.

11 октябр куни Россия Федерацияси расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида Тошкентда қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Таъкидланишича, россиялик малакали мутахассислар ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тили ўқитувчиларининг малака оширишларига ёрдам беришади.

Лойиҳанинг илк босқичида 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолайди ҳамда ҳамкасбларига тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис республикага мамлакатимизга келиши режалаштирилган. Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди. Дастурнинг барча босқичлари 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олади.

Меморандумни имзолаш чоғида Россиянинг Санъат, фан ва спорт жамғармаси асосчиси Алишер Усмонов маросим иштирокчиларига видео мурожаат йўллади:

«Россия ва Ўзбекистон бир-бири билан умумий тарих ва маданий мерос билан чамбарчас боғлиқдир. Мен ўзим рус тилидаги мактабни тугатганман, шунинг учун ватанимда рус тилини ўқитиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати, Россия Федерацияси маориф вазирлигининг бундай узоқ муддатли ва стратегик ташаббусини қўллаб-қувватлаётганимдан жуда мамнунман. Ишончим комилки, бу нафақат таълимни қўллаб-қувватлаш, балки умумий анъана ва истеъдодларимизни қўллаб-қувватлашдир. Ушбу ташаббус муваффақиятли бўлади ва бутун Ўзбекистон аҳолиси томонидан яхши қабул қилинади, шунинг учун мен унга улкан муваффақиятлар тилайман».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг