Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 миллиард доллар! Ошкор бўлган сир «Apple» компаниясига қимматга тушди

10 миллиард доллар! Ошкор бўлган сир «Apple» компаниясига қимматга тушди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Barclays» таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, эски «iPhone»ларнинг ишини секинлатиш борасида юзга келган можаролар сабаб «Apple» компаниянинг савдо ҳажми 2018 йилда сезиларли даражада камайиши мумкин.

Бунга фақатгина «ишончни йўқотиш» масаласи айбдор эмас. Экспертлар агарда ушбу «воқеа» ошкор бўлмаганида компания ўзининг янги қурилмаларидан қанчасини сотган бўлишини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақида «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Apple» ўзининг эски қурилмалари ишини сунъий равишда секинлаштириб қўйиши ошкор бўлган ва компания буни тан олганди. Шунингдек, «Apple» эски смартфонларнинг аккумуляторларини 29 доллар эвазига алмаштириб бермоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, батареяни алмаштиришга «iPhone» эгаларининг 77 фоизи даъвогар. Уларнинг аксарияти эса янги қурилмани сотиб олиши мумкин эди. Шундай экан, уларнинг ҳеч бўлмаганда 30 фоизи келгуси йилда янгиланишдан бош тортган тақдирга ҳам, «Apple»нинг 16 миллион «iPhone» сотилмасдан қолади (бу йиллик савдо ҳажмининг 4 фоизи демакдир). Шундай қилиб, эски «iPhone» моделларининг ишлашини секинлаштирилиши сири очилгани «Apple» корпорациясига 10 миллиард доллар зарар келтиради.

Айни вақтда муаммо «iPhone 6», «iPhone 6 Plus», «iPhone 6S», «iPhone 6S Plus», «iPhone SE», «iPhone 7» ва «iPhone 7 Plus» қурилмаларига тегишли. Ушбу қурилмаларнинг ишлаши икки баробаргача сусайиши мумкин.

Бу ҳам етмаганидек, кўплаб мижозлар «Apple»га қарши суд даъво аризасини топширган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг