Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 долларлик «ақлли» тиш чўткаси тақдим этилди. У тиш тозалашнинг самарали усулини ўргатаркан

100 долларлик «ақлли» тиш чўткаси тақдим этилди. У тиш тозалашнинг самарали усулини ўргатаркан

Фото: «ITC.ua»

«Colgate» компанияси сунъий интеллектга эга «Colgate Smart Electronic Toothbrush E1» тиш чўткасини тақдим этди. «Apple» учун яратилган қурилманинг нархи 100 долларни ташкил этади ва фақатгина «Apple» дўконларида сотилади, деб хабар берди «ITC.ua».

Аслини олганда чўткада ҳеч қандай оламшумул сунъий интеллект мавжуд эмас, шунчаки тишини юваётган одамга турли маслаҳатлар берадиган дастур мавжуд.

«Colgate Connect» махсус дастури ва «Bluetooth» интерфейси ёрдамида чўтка «iPhone» смартфонлари ёки «Apple Watch» соатлари билан боғланиб, фойдаланувчининг фаоллигини ёзиб боради ҳамда реал вақтда тишни тозалашнинг анча самарали усулларини таклиф этади. Қурилма «Apple» учун эксклюзив ишлаб чиқарилгани учун унинг «Android» талқини йўқ.

«Colgate» ҳатто болаларни тишни тозалашга жалб қиладиган махсус ўйинни ҳам яратди. Қурилмадаги аккумулятор 10 кунга етади ва шундан сўнг уни яна қувватлантириш талаб қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг