Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

12 ёшли болалар жамоаси ҳакамларни ҳайрон қолдирди

12 ёшли болалар жамоаси ҳакамларни ҳайрон қолдирди

Фото: «Электрон ҳукумат» маркази матбуот хизмати

2018 йил 7 декабрь куни Тошкентдаги Инҳа университетида «Open Data Challenge-2018» танлови ғолиблари тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирга Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Кристофер Аллан ҳам ташриф буюрди.

«Умид қиламанки, барча иштирокчилар янги билимларни ўзлаштиридилар, бир-бирлари билан танишдилар ва ўзлари учун келгусида қайси соҳани танлашни аниқлаб олдилар. Зеро, танловнинг асл моҳияти ҳам шундан иборатдир», — дейди К. Аллан.

ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори бош маслаҳатчиси Юрген Бекер ўз чиқишида қуйидагича фикр билдирди: «Ким ахборотга эга бўлса, у дунёнинг эгасидир, демакки, ким ахбороти билан бўлишса, ўз ҳокимияти билан ҳам бўлишган бўлади».

Бу йил 560 киши Хакатонда иштирок этиш истагини билдирди. Танловнинг махсус тест синовларидан эса 200 нафар иштирокчи ўта олди ва улардан 48 та жамоа тузилди.

Танловда иштирокчилар томонидан кўпгина қизиқарли лойиҳалар тақдим этилди.

Фото: «Электрон ҳукумат» маркази матбуот хизмати

Танловнинг асосий номинациялари ғолиблари билан танишинг:

1)  «Ақлли шаҳар» учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа

1-ўрин: Comtek жамоаси;

2-ўрин: STUIborn жамоаси;

3-ўрин: Kaizen жамоаси.

2)  Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа

1-ўрин: AdGram жамоаси;

2-ўрин: Bizplace жамоаси;

3-ўрин: COUT жамоаси.

3) Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа

1-ўрин: Sudden Jump жамоаси;

2-ўрин: Code Sys жамоаси;

3-ўрин: HiTouch жамоаси.

Ташкилотчилар фахрли ўринларни олган иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширдилар.

Шунингдек, бу йилги танловда сардори 12 ёшли Муҳаммадюсуф Маҳаматрасулжонов бўлган жамоа билан ажралиб турди. Ушбу жамоа таркиби энг ёш аъзолардан иборат эканига қарамасдан, мамлакатда сайёҳликни ривожлантиришга қаратилган тўлақонли веб-сайт ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқди ва замонавий виртуал реаллик унсурларидан фойдаланган ҳолда мамлакат келажагини қандай кўришларини намойиш этиб берди.

Фото: «Электрон ҳукумат» маркази матбуот хизмати

Гран При мукофотига (Технологик компаниялар ва бизнес маслаҳатчилари инновацион маҳсулот ва ечимлар тақдим этадиган глобал платформа ролини ўтовчи, Мадридда ўтказиладиган халқаро анжуманга йўлланма) турли мобиль операторларнинг сигналлари даражаси ҳақидаги маълумотларни харитада жамловчи ва акс эттирувчи Signum дастурини ишлаб чиққан Sudden Jump жамоаси муносиб деб топилди.

Танлов ёшларга ўзларининг фикр ва ғояларини ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратиб берди. Умид қиламизки, келгуси йилда ўз инновацион маҳсулотлари билан дунёни ўзгартириш ва фуқароларнинг ҳаётини яхшилашни хоҳлайдиган иштирокчилар сафи янада кўпаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг