Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қуёшни топган» 13 ёшли мактаб ўқувчисига 25 минг доллар берилди

«Қуёшни топган» 13 ёшли мактаб ўқувчисига 25 минг доллар берилди

Жоржия Ҳатчинсон.

Фото: «ScienceAlert»

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи 13 ёшли мактаб ўқувчиси Жоржия Ҳатчинсон катталар уддалай олмаган ишни бажарди — у Қуёшга ўзи бурилувчи қуёш батареясини яратди. Бу ҳақда «ScienceAlert» ёзмоқда.

Қуёш нурларини электр энергиясига айлантириб бериши учун панелларга ультрабинафша нурлар зарур, яъни нур панелга муайян бурчак остида тушиши талаб этилади. Албатта, ўзи бурилувчи панеллар олдин ҳам ишлаб чиқилган, аммо уларда бунинг учун қиммат мосламалар қўлланилади, қуёш батареялари чўнтакбоп эмаслигининг сабабларидан бири ҳам шу.

Ҳатчинсон ўйлаб топган тизим эса қуёш батареяларига нур манбаини Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармасининг умумфойдаланишдаги маълумотлари базасидан топиб беради. Бу ахборот ёрдамида нейротармоқ Қуёшнинг айни пайтда қаердалигидан келиб чиқиб панелларнинг оғиш бурчагини оптималлаштиради.

Жоржиянинг лойиҳаси «STEM Broadcom Masters» танловининг бош мукофоти — 25 минг доллар билан тақдирланди. Бундан ташқари у ўқийдиган мактабда «STEM» дастурини қўллаб-қувватлаш учун ҳам молиявий кўмак ажратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг