Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллектга эга мия. Уни яратиш учун 2 миллиард доллар сарфланди

Сунъий интеллектга эга мия. Уни яратиш учун 2 миллиард доллар сарфланди

Фото: «Hi-News»

«Computex 2018» юқори технологиялар халқаро кўргазмасида «NVIDIA» компанияси «Jetson Xavier» номини олган чипни тақдим этди. Мазкур чип роботлар учун мия вазифасини бажаришга мўлжалланган, деб хабар беради «Hi-News».

Ушбу тизим асосида ички совутиш тизимига эга «Soc Xavier» платаси ва турли интерфейсларга уланишга ёрдам берадиган портлар ётади. Платанинг ўзида 9 миллиард транзитлар мавжуд бўлиб, унинг ҳисоблаш қуввати 30 терафлопсга тенг. Бундан ташқари унга 8 та «CPU» ядроси ва 521 оқимли процессори ҳамда 20 та транзит ядролари ўрнатилган. Қувватланиш учун 30 ватт энергия кифоя қилади. «NVIDIA» компанияси ушбу чипни яратиш учун 2 миллиард доллар сарфлаган.

«Ушбу кичкина компьютер келажак роботларининг миясига айланади. Бу компаниямиз томонидан амалга оширилган энг узоқ ва энг кўп маблағ сарфланган лойиҳа ҳисобланади. «Jetson Xavier» 10 минг доллар турадиган станцияларнинг ишини бажара олади, бироқ улардан анча арзон», — дейди «NVIDIA» президенти Женсюн Хуан.

«Jetson Xavier» 2018 йилнинг августидан бошлаб 1299 доллардан сотувга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг