Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

30 сонияда қувватланадиган янги турдаги аккумулятор яратилди

30 сонияда қувватланадиган янги турдаги аккумулятор яратилди

Фото: «iPhones.ru»

Кореянинг илғор фан ва технологиялар институти тадқиқотчилари сув асосида янги аккумулятор нусхасини яратишга муваффақ бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, уларнинг ихтироси ҳозирда мавжуд қурилмалардан 100 баробарга устун. Шунингдек, аккумуляторлар сиғими ҳам катта бўлиб, 30 сония ичида қувватланади, юқори хавфсизликка эга ҳамда узоқ хизмат қилади, деб хабар берди «4PDA».

Кореялик тадқиқотчилар янги аккумуляторлар учун махсус самарали анод ва катод конструкциясини яратди. У сув асосидаги электролит муҳитида ишлайди. Тажрибалар давомида мутахассислар графенли полимердан тайёрланган иккита пластинани яратиб, уларнинг юзасига кўплаб микробларни жойлаштириб чиқди. Анодда улар бўш бўлган вақтда, катодда — никель оксидининг нанозаррачалари билан тўла бўлган. Бу каби тузилма аккумулятор сиғимини 100 маротаба оширишга хизмат қилади.

Тадқиқотчилар янги технологияни энди ўрганишни бошлагани сабаб, ҳозирда мавжуд прототипларнинг қуввати фақатгина светодиодларни ёритишга етади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, яқин келажакда шу турдаги арзон аккумуляторлар оммавий равишда ишлаб чиқарила бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг