Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3D принтерда чиқарилган уйда илк бор одамлар яшай бошладилар (фото)

3D принтерда чиқарилган уйда илк бор одамлар яшай бошладилар (фото)

Фото: «Realt.onliner.by»

Нидерландиялик эр-хотин тўлиқ 3D технологияси ёрдамида барпо этилган Европадаги биринчи уйга кўчиб ўтди, дея хабар берди «The Guardian».

Элиза Лутц ва Харри Деккерс ўзларининг рақамли калитини олдишди — у кириш эшигини очиш имкониятини берувчи дастурга эга, деб ёзади газета.

«Мазкур уй бу турдаги бинода яшаш ҳуқуқини берувчи биринчи уй ҳисобланади. Дастлаб биринчи уйлар 2019 йилда пайдо бўлиши режалаштирилганди, аммо меъморий лойиҳанинг мураккаблиги боис муддатлар қолдирилди. Лойиҳа Эйндховен техника университети ва Vesteda уй-жой корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди», — дея маълум қилди «360» телеканали.

Турар жой 94 квадрат метрни ташкил этади, унинг иккита ётоқхонаси мавжуд. Уй тош шаклига эга бўлиб, 24 бетон элементдан иборат. Бинони яратишга 120 соат вақт кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг