Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5G технологиясидаги илк қўнғироқ муваффақиятли амалга оширилди

5G технологиясидаги илк қўнғироқ муваффақиятли амалга оширилди

Фото: «NV.ua»

Телекоммуникация технологияларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Хитойнинг «ZTE Group» компанияси мамлакатда илк бора 5G технологиясидан фойдаланилган ҳолда қўнғироқ амалга оширилганини маълум қилди, деб хабар берди «NV.ua».

Мазкур телефон қўнғироғи 5G технологиясидан фойдаланилган ҳолда муваффақиятли амалга оширилган илк қўнғироқ ҳисобланади.

«Ушбу муваффақият Хитойни 5G технологиясининг ривожланишида яна бир қадам олдинга ўтиб олишига ва ушбу технологияни тижоратлаштириш жараёнини жадаллаштиришга ёрдам беради», — дейди телекоммуникацияга бағишланган «Cctime» сайти директори Сян Лиган.

«ZTE» компанияси амалга оширган қўнғироқ «China Mobile Communications Corp» компанияси билан ҳамкорликда «End-to-end» 5G тизимига асосланган бўлиб, яқин орада тижорий мақсадларда ишга туширилади. Хитой 2020 йилга қадар 5G технологиясини мамлакатда тўлиқ йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг