Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

66 кишининг ўлимида «Apple» айбдор саналмоқда

66 кишининг ўлимида «Apple» айбдор саналмоқда

Фото: «NV.ua»

«EgyptAir» компаниясига тегишли «MS804» рейсида ҳалокатга учраган фуқароларнинг яқинлари «Apple» компанияга қарши даъво аризаси билан чиқди. Уларнинг таъкидлашича, ҳаво кемаси бортида ёнғин «Apple» қурилмаларидан бирининг ёниб кетиши оқибатида юзага келган, деб хабар беради «NV.ua».

«Париж — Қоҳира» йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган «Airbus А320-232» самолёти Ўрта Ер денгизида, Искандария шаҳридан 290 километр шимолда ҳалокатга учраган. Ҳаво кемаси бортидаги 66 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Самолёт қолдиқлари топилиб, қайта тикланганида самолётнинг олд қисмида ёнғин чиққани аниқланган. Ёнғинга нима сабаб бўлгани аниқланмаган. Тахминлардан бирига кўра, ёнғин учувчилардан бирига тегишли «iPad» ва «iPhone 6S» қуриламаларининг ёниб кетиши оқибатида юзага келган бўлиши мумкин.

Авиаҳалокат қурбонлари яқинларининг адвокатлари сўзларига қараганда, уларда «Apple» компаниясининг айбдор эканлигини исботловчи етарлича далиллар мавжуд. Айнан қандай далиллар борасида гап кетаётгани ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг