Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлигининг сайти янги кўринишда ишга тушди

Адлия вазирлигининг сайти янги кўринишда ишга тушди

Фото: Вазирлик ахборот хизмати

«Адлия вазирлиги тубдан янгиланган расмий сайтини ишга туширди»,  — деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Янгиланган сайт ўзбек ва рус тилларида бўлиб, ундаги маълумот ва материаллар ҳажми илгариги сайтга нисбатан ўн баравар ортди ва дизайн жиҳатидан ҳам мутлақо янги кўриниш олди.

Сайтнинг тузилмаси ҳам кескин кенгайиб, 4 та янги бўлим ва ўнлаб саҳифалар билан тўлдирилди.

Янгиланган сайт давлат органларининг сайтига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиб, қуйидаги муҳим жиҳатларни қамраб олди:

  1. Интерактив давлат хизматлари билан боғлиқ маълумотлар, жумладан республикадаги барча давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари марказлари, адвокатлик тузилмалари, адвокатлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхати, манзили ва бошқа зарур маълумотлар сайтга тўлиқ жойлаштирилди ҳамда ушбу маълумотларни тез ва осон излаб топиш имконияти яратиб берилди.
  2. Кўрсатиладиган давлат хизматларининг шаффоф ва қонуний бўлишини таъминлаш мақсадида сайтда баъзи методик воситалар ўрнатилди. Масалан, энди сайтдаги «Нотариус калкулятори» орқали фуқаролар нотариус хизматлари учун қанча пул тўлаши кераклигини осон ҳисоблаб олиш имконига эга бўлди.
  3. Нотариал идоралар, ФҲДЁ органлари ва давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ушбу хизматлар учун тўланадиган пул миқдори ҳақидаги маълумотлар инфографикалар асосида жойлаштирилди.
  4. Сайтга «Коррупцияга қарши курашиш» бўлими киритилиб, унда адлия органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти ва ривожланиш тенденциялари ёритиб борилади, шунингдек фуқаролар адлия органлари тизимида бўлаётган қонун бузилишлари ва коррупцияга доир хабарларни ушбу бўлимда қолдириш имконига эга бўлди.
  5. Фуқаролар сайтда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида қисқа маълумотлар, ҳуқуқий тушунтиришлар олиши мумкин. Муайян қонун ҳужжати билан батафсил танишмоқчи бўлган фойдаланувчилар учун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси — «Lex.uz»га тўғридан-тўғри ўтиш бўйича ҳавола келтирилди.
  6. Сайт орқали вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги «Адлия билан мулоқот» саҳифаси, «Ҳуқуқий ахборот» канали ва интернетдаги бошқа манзилларига ҳаволалар келтирилди.

Бундан ташқари, янги сайт махсус имкониятларга ҳам эга бўлиб,
унда имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайлик тақдим этувчи функциялар ва сайтнинг мобил версияси ўрин олган.

Сайтнинг «Медиатека» бўлимида фото ва видеоматериаллар (информацион теледастурлар, ижтимоий роликлар ва ҳоказо) бериб борилади.

Ҳозир сайтнинг инглиз, француз, хитой ва бошқа тиллардаги версияси, шунингдек болаларга мўлжалланган «Болалар учун» саҳифаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Сайтдаги маълумотлар матн, инфографика ва фойдаланувчилар учун қулай бошқа услубларда берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг