Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳоли мурожаатидан кейин Хўжайли туманидаги маҳаллалар тезкор интернетга уланди

Аҳоли мурожаатидан кейин Хўжайли туманидаги маҳаллалар тезкор интернетга уланди

Фото: «Pinterest»

Бугун ҳаётимизни интернет тармоғисиз тасаввур қилиш қийин. Кундалик иш фаолиятимиз, воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиш ва бошқа кўплаб масалаларда глобал тармоққа мурожаат қиламиз. Бунда интернетга уланиш биринчи масала бўлса, унинг тезлиги янада муҳим аҳамиятга эга.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига интернет тезлиги билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда, дейилади инспекция маълумотида. Аҳолининг ҳақли талабини қондириш мақсадида тезкор чоралар кўрилиб, мурожаатлар ижроси назоратга олинмоқда.

Маълумотда айтилишича, жорий йилнинг январь, февраль ойларида инспекциянинг 1144 рақамли ишонч телефонига Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги «Жанқонгират» ва «Абад» маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар сифатли интернетдан фойдаланиш мақсадида ушбу маҳаллаларга оптик толали алоқа кабели ётқизишни сўраб мурожаат йўллашган.

«Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан қисқа муддатда ушбу маҳаллалаларга оптик толали алоқа кабели тортилди. MSAN қурилмаси ўрнатилгач, ҳудуд аҳолисига юқори тезликдаги сифатли интернет хизматларини кўрсатиш имкони юзага келди ва мурожаатлар ижобий ҳал этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг