Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳрор Маҳмудов: «Qiwi», «Яндекс.Денги» ва «WebMoney» билан битим имзоланди. «PayPal» билан музокара давом этмоқда»

Аҳрор Маҳмудов: «Qiwi», «Яндекс.Денги» ва «WebMoney» билан битим имзоланди. «PayPal» билан музокара давом этмоқда»

Аҳрор Маҳмудов.

Фото: «Spot»

«PayPal» тўлов тизими яқин ойлар ичида Ўзбекистонда ишга тушиши мумкин. Маълум бўлишича, компания Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди «Spot».

«UzCard» томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот «PayPal», «Яндекс.Денги», «WebMoney» ва «Qiwi» орқали ҳисобни тўлдириш имконини беради ва у «Asia Allance Bank» банкоматларида синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Аҳрор Маҳмудов маълум қилди.

Синов муддати тугаши билан хизматлар бошқа банкларда ҳам жорий этилади.

Онлайн-ҳамёнларни нақд ва пластик карталар орқали терминаллар ва инфокиоскларда тўлдириш, шунингдек, «UzCard»га боғланган ҳолда «онлайн-режим»да ўтказиш мумкин.

«Аҳоли орасидаги ўтказилган мониторингга кўра, аксарият хизматлар учун тўловларни ушбу тизимлар орқали амалга ошириш маълум бўлди. Бироқ улар бунда учинчи шахслар хизматидан фойдаланишга мажбурдирлар. Бунда комиссия учун ҳатто 9 фоиз хизмат ҳақи олинади. Янги дастурий таъминот жорий этилса комиссия тўловини валютани конвертация қилувчи банк ечиб олади. Ўртача ушбу хизмат ҳақи 1 фоизга тенг бўлади», — дейди Ахрор Маҳмудов.

Ҳозирда «UzCard» тизими «Qiwi» «Яндекс.Денги» ва «WebMoney» билан битим тузган. компания ҳозирда «PayPal» билан музокара олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон «PayPal»га уланмаган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг