Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ажойиб математика» фестивали бошланди

«Ажойиб математика» фестивали бошланди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2018 йилнинг 28 июль куни «Ажойиб математика» фестивали очилди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.

Фестивалнинг асосий мақсади математиканинг мўжизаларини намойиш этиш ва математика жуда қизиқарли эканлигини намойиш этиш ва ушбу фанни ўқитиш ва ўрганиш қизиқарли эканини кўрсатишдан иборат.

«Ажойиб математика» фестивали мактаб ва бошқа таълим ташкилотлари ўқувчилари, математика ўқитувчилари ҳамда ушбу фанга қизиққан ва севганларга мўлжалланган.

Тадбирда иштирок этиш учун Корея Республикасидан 25 нафар математика бўйича профессор ва ўқитувчилар ташриф буюришди. Улар фестиваль доирасида 25 та математика стендлари тақдим этдилар.

Уч кун давомида Жанубий Кореядан келган мутахассислар стендларда турли пазллар, машқлар ва мисолларни болаларга тақдим этадилар ва ўз билимлари билан бўлишадилар. Тадбир давомида болалар учун танловлар ва математика бўйича хорижий мутахассисларнинг маърузалари ҳам ташкил этилади.

Фестиваль доирасида «Дастурлаш соати» акцияси ташкил этилади. Акция давомида болалар дастурлаш асосларига бағишланган бир соатлик бепул дарсда иштирок этишлари мумкин.

«Ўзбекистон раҳбарияти таълим тизими, жумладан STEM-таълимни, ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. «Ажойиб математика» фестивали бизнинг ёш авлод билимларини оширишга қўшган ҳиссамиздир. Умид қиламанки, фестивалдан кейин янада кўпроқ болалар математика билан шуғулланишади», – деди IUT проректори Турдимурод Турсунмуратов. – «Ушбу имкониятдан фойдаланиб, мен ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ташкилотларга миннатдорлик билдираман. Болаларнинг таълимига сармоя йўналтирсак, биз буюк келажагимизни таъминлаймиз».

Фестиваль Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Жанубий Кореянинг Инҳа университети ҳамда Кореянинг ўқитувчилар учун математика маданиятини тадқиқ этиш жамияти тамонидан ташкил этиляпти.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг