Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ мактабнинг онлайн тест имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

АКТ мактабнинг онлайн тест имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

2020 йил 5-9 октябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга 2020/2021 ўқув йили учун 5-9 синфларга ўқувчилар қабул қилиш учун 2-босқич онлайн тест имтиҳонлари ўтказилди.

Эълон қилинган иккинчи босқич онлайн тест имтиҳонлари натижалари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали — https://ictschool.uz/qabul-natija/ ёки мактабнинг www.ictschool.uz расмий веб сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 10 сентябрдан 20 сентябрга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабига 2020/2021 ўқув йили учун 5-9 синфларга ўқувчиларнинг ҳужжатлари мактабнинг www.ictschool.uz расмий веб-сайти орқали фақат онлайн қабул қилинган.

2020 йил 25-29 сентябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга 2020/2021 ўқув йилига 5-9 синфларга ўқувчилар қабул қилиш учун онлайн имтиҳон жараёнларининг 1-босқичи ўтказилди ва 2 октябрь куни эълон қилинди.

Биринчи босқич имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар жорий йилнинг 5-9 октябрь кунлари иккинчи босқичда ZOOM дастури орқали онлайн суҳбатда иштирок этдилар. 5-синф ўқувчилари учун онлайн суҳбат 5-6 октябрь куни, 6-синф ўқувчилари учун – 7 октябрь куни, 7-синф ўқувчилари учун – 8 октябрь куни, ва 8-9-синф ўқувчилари учун – 9 октябрь куни ташкил этилди. Иккинчи босқич имтиҳонида инглиз тили фанидан 1 та мавзу бўйича ўқиш, таржима қилиш ва суҳбатлашиш маҳорати синовдан ўтказилди, математика ва физика фанларидан эса 2 тадан мисол берилди.

Таъкидланишича, имтиҳон жараёнларига малакалали мутаҳассислар — Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчи мутахассислари жалб қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг