Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

АКТ вазири Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Жаҳон банки делегацияси.

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 11 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Жаҳон банкининг Транспорт ва рақамли ривожланиш бўйича халқаро амалиёт бўлинмаси директори Франс Дриз-Кросс бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш кўзда тутилган «Digital CASA» лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар. Мазкур лойиҳа мамлакатда рақамли технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, «электрон ҳукумат» тизимларини жорий қилиш ҳамда рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш каби мақсадларни кўзлайди.

Ўзбекистон томони меҳмонларни юртимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, хусусан телекоммуникация инфратузилмасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан таништирдилар.

Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган «Digital CASA» денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларга интернетга тезкор уланиш, шунингдек, мамлакатнинг транзит салоҳиятини оширишига хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳанинг амалга оширилиши давлатнинг иқтисодий салоҳияти ошиши, аҳолига сифатли электрон хизмат кўрсатилиши, янги иш ўринларининг яратилишига хизмат қилади.

Мазкур стратегик мақсадга эришиш учун «Digital CASA» ҳудудий лойиҳаси интернет тезлигини ошириб, хусусий сармояларнинг давлатнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтиради.

Ўзбекистон томони лойиҳадан кутаётган натижалар хусусида маълум қилиб, Жаҳон банки билан истиқболдаги ҳамкорлик юзасидан таклифларини баён қилди.

Томонлар истиқболда иккитомонлама манфаатдор ҳамкорликни давом эттириш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашишга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг