Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Кореядаги Инҳа университети вице-президенти билан учрашди

АКТ вазири Кореядаги Инҳа университети вице-президенти билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 14 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Корея Республикасидаги Инҳа университетининг вице-президенти Чеонг ИнКё билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Чеонг ИнКё Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг дастлабки битирувчиларининг тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети дастлабки битирувчиларининг ўқишни муваффақиятли якунлашгани таъкидланди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг 4-босқич талабалари «3+1» дастури бўйича Корея Республикасида сўнгги босқични муваффақият билан якунлашганлиги қайд этиб ўтилди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ривожланиш масалалари, хусусан, магистратура ҳамда бакалавриат таълимининг янги йўналишларини жорий этиш, амалда бўлган ҳамда очилиши режалаштирилаётган янги йўналишларнинг режалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ректор в.б. этиб тайинланган Музаффар Жалолов ҳам иштирок этди.

Маълумот учун:

2017 йилнинг июнь ойида Инчхон (Корея Республикаси) шаҳридаги Инҳа университетида 99 нафар талаба «Компютер ва дастурий инжиниринг» факультетида ўқишни бошлашди. Бу ўқиш «3+1» дастури бўйича 3 йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ва 1 йил Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олишни назарда тутади.

Ўзбекистонлик талабалар икки семестр давомида Корея Республикасидаги Инҳа университетининг юқори малакали профессорларидан сабоқ олишди. 2017 йилнинг 21 декабрь куни Инчхон шаҳрида IUTнинг 4-босқич талабаларини ўқишни тамомлаганликлари муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг