Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири Қозоғистонда алоқа маъмуриятлари раҳбарлари билан учрашди

АКТ вазири Қозоғистонда алоқа маъмуриятлари раҳбарлари билан учрашди

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АСҲҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши ҳамда АСҲҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги қўшма йиғилиши ўз ишини давом эттирмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Алоқа маъмуриятлари раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда Қозоғистондан «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон алоқа маъмуриятлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказди.

Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Халқаро электралоқа иттифоқи Бош котиби Хоулинь Жао, Бутунжаҳон почта иттифоқи Бош директори Ҳуссайн Бишар, АСҲҲ ижроия қўмитаси Бош директори Нуруддин Муҳитдинов, Huawei компаниясининг Евроосиё минтақаси вице-президенти Тао Хоу, GSMA ассоциациясининг тартибга солувчи масалалари бўйича вице-президенти Жон Жусти, Қозоғистон Республикаси космик алоқалар маркази бошқаруви раиси Бауржон Кудабоев билан учрашди. Музокараларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, келгуси истиқболли вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

АСҲҲнинг 55-йиғилиши бугун, 17 сентябрь куни ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг