Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири СПбДТУ битирувчилари билан учрашди

АКТ вазири СПбДТУ битирувчилари билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

19 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети (СПбДТУ)нинг битирувчилари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Россиянинг ушбу нуфузли университетида 2003 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда 66 нафар ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишган. Тармоқ корхоналари ва СПбДТУ ўртасидаги 15 йиллик ҳамкорлик давомида мамлакатимиз АКТ соҳаси ўнлаб юқори малакали АТ-мутахассисларга эга бўлди. Учрашувда мамлакатнинг инновацион равнақи учун хорижда олинган билимлардан янада самаралироқ фойдаланиш борасида сўз юритилди.

2003 йили «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ушбу университет билан шартнома имзолаганди, унга кўра, ҳар йили Ўзбекистоннинг беш нафаргача талабаси Россия шимолий пойтахтига ўқишга юборилди. Шу билан бирга, хорижда таҳсил олишнинг асосий мақсади нафақат юқори сифатли таълим олиш, балки бизнинг мамлакатда ҳали ўқитилмаётган, аммо эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассислик бўйича билимларни олишдир. 2003-2018 йилларда ҳаммаси бўлиб СПбДТУда АКТ вазирлигининг тармоқ корхоналаридан 66 нафар ходим (48 нафари «Ўзбектелеком» АКдан ва 18 нафари «Unicon.uz» ДУК дан) таҳсил олди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ушбу битирувчиларининг аксарияти бугунги кунда Ўзбекистоннинг АКТ соҳасида ишлашмоқда.

Кўриниб турибдики, талабаларнинг  Бонч-Бруевич номидаги СПбДТУда ўқитишдаги ҳамкорлик мамлакатнинг ривожланиши учун ўз меваларини бермоқда. Мазкур ҳамкорлик бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Ҳозирда университетда «Ўзбектелеком» АКдан 10 нафар талаба таълим олмоқда.

АКТ вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда Бонч-Бруевич номидаги СПбДТУ билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилишнинг ижобий натижаларига қарамай, битирувчиларнинг эришган билим ва илмий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш кераклиги таъкидланди. Битирувчиларнинг ривожланиш учун салоҳиятини таҳлил қилиш керак ва агар керак бўлса, уларни янада масъулиятли ва қизиқарли иш жойларига юбориш лозим, бунинг натижасида улар Санкт-Петербургда олган билимларидан иложи борича самарали фойдалансинлар. Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва АКТ соҳасида илм-фанни ривожлантириш учун Бонч-Бруевич номидаги СПбДТУ битирувчиларининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш керак. Билим ва тажриба алмашиш учун М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети (СПбДТУ)нинг битирувчи-ўзбекларининг ҳамжамиятини ташкил этиш таклиф этилди.

Маълумот учун:

  • М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети Россия Федерациясининг энг қадимги ва машҳур университети, алоқа ва телекоммуникация соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича Россия олий мактабининг етакчиларидан ҳисобланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг