Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири «Veon» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори билан учрашди

АКТ вазири «Veon» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори билан учрашди

Бугун, 30 сентябр куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Veon» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу билан учрашди.

Учрашувда телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, хусусан, мобил алоқа компанияларининг самарали фаолият олиб боришлари учун юртимизда ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиб берилгани таъкидланди.

«Veon» компаниялар гуруҳининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» доирасида юртимизда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларда иштирок этиш масалалари, жумладан IT тадбиркорликни ривожлантириш, IT парклар фаолиятини такомиллаштириш, AКТ соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш, замонавий телекоммуникация инфратузилмасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг