Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги иккита бошқарма ва учта бўлим бошлиғи лавозимига номзод қидирмоқда

АКТ вазирлиги иккита бошқарма ва учта бўлим бошлиғи лавозимига номзод қидирмоқда

Фото: mitc.uz

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратдаги бўш ўринлари учун юқори малакали мутахассислар ўртасида танлов эълон қилди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, айни пайтда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги раҳбарлик лавозимлари бўш:

— Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи;
— Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
— АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи;
— Давлат хизматлари тизимида АКТ ни жорий қилиш ва очиқ маълумотлар базасини шакллантириш бўлими бошлиғи;
— Бошқарув жараёнини автоматлаштириш ва уларни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.

Юқори малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилади. Номзодларга қўйиладиган талаблар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумот (объективка)ни ва амалга оширган лойиҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотларни 2018 йилнинг 10 январига қадар Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 4 уйга ёки HR@mitc.uz электрон почтасига юборишлари керак. Маълумот учун телефонлар: 238 41-16, 238 41-43, 238 43-12.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг