Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги сўровнома эълон қилди

АКТ вазирлиги сўровнома эълон қилди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда, дейилади вазирлик эълонида.

Хоҳловчилардан махсус сўровда иштирок этиб, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазаларини қолдириш сўралган.

2018 йилнинг 15 апрелига қадар давом этадиган сўров натижалари, хусусан фуқароларнинг таклифларидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг