Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги узоқ муддатга мўлжалланган концепцияни ишлаб чиқишда ҳамкорликка чақирди

АКТ вазирлиги узоқ муддатга мўлжалланган концепцияни ишлаб чиқишда ҳамкорликка чақирди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида вазирлик зиммасига ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Шу муносабат билан, вазирликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Концепцияда телекоммуникация инфратузилмаси, «электрон ҳукумат» тизими, ахборот хавфсизлиги, почта, логистика, АКТ-таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда электрон тижорат соҳаларини ҳамда ривожлантиришга оид инновацион ғояларнинг қамраб олиниши белгиланган.

Бу масалада кенг жамоатчилик фикри ва қарашларини ҳисобга олиш, концепцияни ишлаб чиқишда маҳаллий ва халқаро экспертларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида, барчага концепцияни шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиш имконияти яратилди. Шундан келиб чиқиб, вазирлик АКТ соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар, ғоя ҳамда қарашларни ушбу сўровнома орқали тақдим этиш мумкинлигини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг