Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлигининг «Facebook»даги саҳифаси расмий мақомни қўлга киритди

АКТ вазирлигининг «Facebook»даги саҳифаси расмий мақомни қўлга киритди

Скрин: «Facebook»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Facebook» тармоғидаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди. Расмий тасдиқ белгиси саҳифа ўқувчилари билан ишончли ахборотга асосланган иккитомонлама мулоқот қилиш имконини беради, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

«Ҳурматли ўқувчилар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги янгиликларни саҳифамизда кузатиб боринг ва уларни «Facebook» тармоғида дўстларингиз билан улашинг», дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаевнинг «Facebook» тармоғидаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг