Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Алоқа тарихи» музейида 2018 йилда «Инновацион ғоялар» экспозицияси ташкил этилади

«Алоқа тарихи» музейида 2018 йилда «Инновацион ғоялар» экспозицияси ташкил этилади

Фото: «infoCOM.uz»

«Алоқа тарихи» музейи директори ўринбосари Нилуфар Азизова «infoCOM.uz» журналига берган интервюсида 2018 йилдаги режалари ҳақида маълумот берди.

Янги йилда музейдаги мавжуд экспозицияларда намойишга қўйилган ҳар бир экспонат тўғрисида интерактив маълумотларни олиш тизимини яратилади. Сақланаётган асосий ва қўшимча экспонатларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирилади.

Ёш авлоднинг музейга қизиқишини ошириш мақсадида интерактив ўйинлар жорий қилинади. Шунингдек, соҳада яратилаётган интеллектуал маҳсулот, дастурий ва инновацион ғоя асосида яратилган ишланмаларни доимий равишда музейга тақдим этиб бориш учун «Инновацион ғоялар» экспозицияси ташкил этилади.

Музейда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси тадбирларини ўтказиш анъанага айланган. 2018 йилда музейдаги 120 ўринли анжуманлар зали жиҳозланиб, соҳанинг «ПРEСС-КЛУБИ» ташкил қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг