Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алоқа хизматларида муаммо туғилса… Кимга ва қай тартибда мурожаат қиласиз?

Алоқа хизматларида муаммо туғилса… Кимга ва қай тартибда мурожаат қиласиз?

Фото: «Avdet»

Алоқа операторлари сизга сифатли хизмат кўрсатмаяпти, почта жўнатмаларингизда муаммо юзага келди, обуна бўлган нашрларингизни вақтида ололмаяпсиз... Бундай ҳолда кимга ва қай тартибда мурожаат қиласиз?

Аксарият юртдошларимиз бу каби вазиятларда айнан хизмат кўрсатувчи корхоналарга, ҳокимлик ва идораларга мурожаат қилишади. Аввало, мурожаатнинг тўғри йўналтирилмагани, қолаверса, масъул ходимларнинг беэътиборлиги сабаб муаммолар вақтида ҳал этилмайди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали сизга ушбу муаммоли вазиятларда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига мурожаат қилишни тавсия этади.

Инспекциянинг 1144 рақамли ишонч телефони туну-кун хизмат кўрсатади.

Маълумот учун: Инспекция телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш, даврий матбуотни тарқатиш, почта ва мобил алоқа соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифати ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат назорат органи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг