Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Amazon» раҳбари акциялар қимматлашгани сабабли бир кунда 1 миллиард долларга бойиди

«Amazon» раҳбари акциялар қимматлашгани сабабли бир кунда 1 миллиард долларга бойиди

Фото: AFP / Leon Neal

«Amazon» онлайн дўкони раҳбари, миллиардер Жефф Безос бир кун ичида компания акциялари нархи 1,5 минг долларга қимматлашгани муносабати билан 1,15 миллиард долларга бойиди. Бу ҳақда «Bloomberg Billionaries Index (BBI)» маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Акциялар қимматлашиши туфайли Безоснинг бойлиги 124 миллиард долларга етди, бу билан у «Bloomberg» агентлигининг миллиардерлар рўйхатини бошқармоқда. Иккинчи ўринни «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс 91,6 миллиард доллар билан банд этган. Яна бир тадбиркор Уоррен Баффет эса 86,2 миллиард доллар билан учинчи ўринда бормоқда. «Forbes» журналининг версияси бўйича эса Безоснинг бойлиги 122,9 миллиард долларга етган.

«Amazon» акциялари сотувда 1 фоиз қимматлашган. Йил бошидан буён эса улар 26,5 фоиз ошган.

Февраль ойида «Amazon» умумий қиймат бўйича «Microsoft»ни қувиб ўтиб, «Apple» ва «Alphabet» («Google» холдинг компанияси) билан дунёнинг энг қиммат уч компаниясидан бирига айланди.

«Amazon» дунёнинг йирик онлайн-дўконларида бири бўлиб, унга 1995 йили асос солинган. АҚШ, Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европанинг қатор мамлакатларида фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг