Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Amazon» Украинадаги «Ring» стартапини 1 миллиард долларга сотиб олди

«Amazon» Украинадаги «Ring» стартапини 1 миллиард долларга сотиб олди

Фото: «Сnet.com»

Дунёдаги энг йирик интернет дўкон ҳисобланмиш «Amazon» видео кузатувлар ва интернетга уланиш функциясига эга эшик қўнғироқларини ишлаб чиқарувчи Украинанинг «Ring» стартапини сотиб олди, деб хабар берди «ITC.ua».

Бу орқали «Amazon» тез ривожланиб бораётган «ақлли» қурилмалар ва хавфсиз бошпана технологиясини таъминлаш бозоридаги ўз ўрнини сақлаб қолиш ниятида.

Умуман олганда «Амазон» «Alexa Fund» фонди орқали «Ring» стартапини аввалроқ молиялаштирган ҳам эди.

«The Wall Street Journal»нинг ёзишича, «Amazon» энди «Ring» учун 1 миллиард доллардан ортиқроқ пул сарфлаган.

«Ring»нинг бош офиси Калифорнияда жойлашган, бироқ сунъий интеллект, компютернинг кўриш соҳаси ва маълумотлар таҳлили соҳасида иш олиб борувчи лабораторияси Киевда. Айни вақтда у ерда 300 дан ортиқ IT-мутахассислар иш олиб боради.

Мазкур битим «Amazon» тарихида «Whole Foods»дан кейинги энг йирик иккинчи харидга айланди. Ўтган йили «Amazon» «Whole Foods»ни 13,5 миллиард долларга сотиб олганди.

2017 йилда «Amazon» компанияси ишонч билдирилган курьерларга мижознинг уйига кириш имконини берувчи «Amazon Key» сервисини ишга туширганди. Бунга қадар АҚШдаги курьерлар посилкаларни эшик олдига ташлаб кетар ва бу орқали уларнинг ўғирлаб кетилиш ҳолатларини келтириб чиқарарди.

«Ring»нинг сотиб олиниши эса «Amazon» ва «Alphabet» ўртасидаги рақобатни кучайтиради. «Ақлли Ring» мосламалари эшикка ўрнатилган қўнғироққа смартфон ёки планшет орқали дунёнинг исталган жойидан уланиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг