Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Amazon» харидларни тўғри автомобилингиз юкхонасига етказиб беради

«Amazon» харидларни тўғри автомобилингиз юкхонасига етказиб беради

Фото: «Hi-News»

«Amazon» компанияси аввалроқ юкларни дронлар ёрдамида етказиб беришни синовдан ўтказган эди, ўтган йили эса харидор уйда бўлмаса ҳам буюртмани элтиб беришни бошлаган. Маълум бўлишича, компания яна бир хизматни жорий этган: буюртмаларни мижоз автомобили юкхонасигача етказиб беради. Бу ҳақда «Hi-News» хабар берди.

Янги хизмат «Key In-Car» номини олган бўлиб, у «General Motors» ва «Volvo» автомобиль компаниялари билан биргаликда йўлга қўйилган. Шу сабабли хизматдан ҳозирча фақат мазкур маркадаги автомобиль эгалари фойдалана олади. Бундан ташқари иштирокчиларга айни вақтда бир қатор талаблар қўйилган: автомобиль энг камида 2015 йилда ишлаб чиқарилган бўлиши, ҳайдовчининг «OnStar» ёки «Volvo on Call»да аккаунти бўлиши керак.

«Amazon» посилкаларининг ўлчами эса 65х55х40 сантиметрдан, оғирлиги 23 килограммдан ошмаслиги керак. Шунингдек, «Key In-Car» хизмати орқали харидорнинг имзоси қўйилиши зарур бўлган ёки қиймати 1300 доллардан юқори бўлган товарлар етказиб берилмайди.

Етказиб бериш хизмати Вашингтон ва Калифорнияда сўнгги ярим йил ичида синовдан ўтказилди. Ҳозирда «Amazon Prime» сервисининг барча обуначилари ушбу хизматдан ойига 10,99 доллар тўлаб фойдаланишлари мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг