Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик олимлар аёлларни тажовуздан ҳимоя қиладиган билагузук яратишди

Америкалик олимлар аёлларни тажовуздан ҳимоя қиладиган билагузук яратишди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Америкалик олимлар аёлларни тегажоғлик ҳамда ўғирликдан ҳимоя қилишга қодир қурилмани ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Бирмингемдаги Алабама университетининг сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

«911 рақамини терган ҳолда сиз дастур ёки қурилмадаги фавқулодда огоҳлантириш тизимидан фойдаланасиз, бунда ёрдамга чақириш учун бир нечта тугмаларни босиш керак. Кўпинча буни амалга ошириш имконсиз», — дейди тадқиқот гуруҳи аъзоси Рагиб Ҳасан.

Муаммони бартараф этиш учун тадқиқотчилар ҳужум содир бўлган вақтда «Bluetooth» орқали смартфонга уланадиган ва фавқулодда хизматларни бу ҳақда огоҳлантирадиган билагузукни яратди.

Қурилма фойдаланувчи турган жойни аниқлайди, унинг ҳаракатини таҳлил қилади ва жабрланувчи турган ёки ётганини кузатади. Бундан ташқари билагузук баланд овоз чиқаради: бу эса атрофдагилар эътиборини ўзига тортишга хизмат қилади.

Шунингдек, ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, бу турдаги қурилмалар тезкор ёрдам керак бўладиган ногиронлар ва қарияларга ҳам жуда асқотади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг