Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди

Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди

Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари IT-Парк томонидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган «STUDENTS CUP 2021» танловида биринчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу танлов республика миқёсида бўлиб, унда жами 20 дан ортиқ университетлардан 40 та жамоа иштирок этди. Танловда талабалар, ўзлари томонидан яратилган лойиҳаларни намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар. Лойиҳаларнинг устунлиги, моҳияти ва долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган имкониятлари ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.

Жумладан, Амити университети талабалари Mentor.me (менторларни талабалар билан боғлайдиган) платформасини тақдим этган ҳолда иштирок этишди ва биринчи ўрин учун белгиланган 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.

Жамоа таркиби:

  • Абубакр Абдувоҳидов
  • Шаҳзод Худойқулов
  • Жамшид Комилов
  • Ҳабибулло Абдувоҳидов

Қайд этилишича, талабалар яратган ушбу дастур юқори баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг