Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Анъана давом этади» — «Ucell»да донорлар куни муносабати билан қон топшириш акцияси бўлиб ўтди (видео)

«Анъана давом этади» — «Ucell»да донорлар куни муносабати билан қон топшириш акцияси бўлиб ўтди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

«COSCOM» масъулияти чекланган жамият офисида («Ucell» савдо белгиси) Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳининг ёрдами билан компания ходимларининг ихтиёрий ва беғараз донорлик қон топшириш жараёни ташкиллаштирилди.

Таъкидлаш керакки, ҳар йили 14 июнь куни «Ucell» ходимлари анъанавий тарзда марказнинг мутахассислари кўмаги остида компания биносида ўтказиладиган Халқаро донор кунида иштирок этадилар. Бу сафарги акцияда компаниянинг 90 ходими донор унвонига эга бўлди. Ўтган йили бу сон 53 нафарни ташкил этган эди.

Донорлик қилиш истагини билдирган ходимларнинг баъзилари узоқ йиллардан бери акцияларда қатнашиб келган бўлса, айримлари биринчи марта қатнашмоқдалар.

«Ucell» офисида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилган акция кўтаринки руҳда ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг