Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон вилоятида «Uzmobile» компаниясининг 17 объекти фойдаланишга қабул қилинди

Андижон вилоятида «Uzmobile» компаниясининг 17 объекти фойдаланишга қабул қилинди

Фото: «Uztelecom.uz»

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги фармойишига асосан Инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси жорий йилнинг январь ойида «Uzmobile» мобиль алоқа операторининг Андижон вилоятидаги қурилиши тугалланган алоқа объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ишида иштирок этди. Бу ҳақида инспекция сайтида хабар берилди.

Инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан аниқланган камчиликлар «Uzmobile» мобиль алоқа оператори бартараф этганидан кейин, ваколатли органларнинг хулосаларига асосан 17 та алоқа объекти фойдаланишга қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг