Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андроидда ўта хавфли вирус аниқланди

Андроидда ўта хавфли вирус аниқланди

Фото: «Ferra.ru»

Мобил қурилмалар хавфсизлиги билан шуғулланувчи «Zimperium» компанияси мутахассислари андроидларда тизим янгиланиши ниқоби остида яширинган вирус борлигини аниқлашди.

Вирус қурилмага иловалар дўконини четлаб ҳам ўрнатиш мумкин бўлган System Update номли илова билан бирга кириб олади.

Зарарли дастурий таъминот смартфонга ўрнашиб олганидан сўнг қурилмани масофадан бошқарадиган Firebase серверига уланади. Шу тарзда қурилмадаги маълумотлар фойдаланувчидан яширинча серверга жўнатила бошланади.

Вируснинг имкониятлари анчагина кенг: смартфондаги хабарларни ва маълумотларни ўғирлайди, браузердаги созламаларни, қидирувлар тарихини, микрофонда ёзиб олинган қўнғироқлар ва овозларни қўлга киритади. Бундан ташқари, ўзи фотосурат олиб, геолокациягача кузатади.

Хабарга кўра, ушбу вирусни топиш жуда қийин, чунки яхшигина ниқобланган — интернетга сарфланаётган трафикни камайтириб кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг