Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англия ҳукуматининг сайтлари криптовалюта хакерлари ҳужумига учради

Англия ҳукуматининг сайтлари криптовалюта хакерлари ҳужумига учради

Буюк Британия ресурслари криптовалюта хакерлари ҳужумига учради.

Фото: «Freedman Club»

Ўтган дам олиш кунлари Буюк Британия ахборотни муҳофаза қилиш бошқармасининг веб-сайти, шунингдек, бошқа бир қатор ресурслар криптовалюта хакерларининг ҳужумига учради. Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис Скотт Хелмнинг таъкидлашича, 4 мингдан ортиқ сайтга, жумладан, ҳукумат сайтларига ҳам зарар етган. Хелм ўз танишларидан бирининг хушёрлиги сабаб хавф мабасини аниқлашга муваффақ бўлган, деб хабар берди «4PDA».

Маълумотларга кўра, хавфли сайтга кўриш қобилияти паст бўлган одамларга ёрдам беришга хизмат қилувчи «Browsealoud» сайтининг плагини манба бўлиб чиққан. Хакерлар ундан криптовалюталарни топишда фойдаланган. «Coinhive» майнинг-вируси зарарланган компютернинг браузери ҳар сафар ишга тушганида «Монеро» криптовалютасини топган. Майнинг вирус муваффақиятли тарзда зарарсизлантирилган.

«Бу жуда фойдали режа: улар битта веб-сайтни зарарлайди, у эса ўз навбатида 5 000 тани. Бу жуда жиддий қонунбузарлик. Улар шахсий маълумотларни кўчириб олган бўлиши ёки зарарли дастурни ўрнатиб қўйган бўлиши мумкин. Имкониятлар фақатгина хакерларнинг тасаввурига боғлиқ», — дея таъкидлайди Скотт Хелм.

Хелм томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, вирус «Browsealoud» сайтининг плагинига эгалик қилувчи «Texthelp» компанияси чора кўрмагунига қадар, тўрт соат ичида тармоқда бўлган. Биргина нарса номаълумлигича қолган — хакерлар қанчалик узоқ вақт давомида давлат сайтлари фойдаланувчиларининг компьютерлари қувватидан қанчалик узоқ вақт давомида фойдаланган ва қанча криптовалюта ишлашга муваффақ бўлган. Айни вақтда фойдаланувчиларга ҳеч нарса хавф туғдирмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг